ЖЧ-2022. Франция - Австралия 2:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 23.11.2022 00:50
  • 597
  • 30

Жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳидан ўрин олган Франция - Австралия учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ-2022. Франция - Австралия 2:1

Голлар: Крейг Гудвин (Мэттью Леки) 9', Адриен Рабьо (Тео Эрнандес) 27', Оливье Жиру (Адриен Рабьо) 32'

Франция: 1. Уго Льорис, 2. Бенжамен Павар, 24. Ибраима Конате, 18. Дайо Упамекано, 21. Люка Эрнандес (22. Тео Эрнандес 13'), 8. Орельен Тчуамени, 14. Адриен Рабьо, 11. Усман Дембеле, 7. Антуан Гризманн, 10. Килиан Мбаппе, 9. Оливье Жиру.

Захира: 16. Стив Манданда, 23. Альфонс Ареоля, 3. Аксель Дисаси, 4. Рафаэль Варан, 5. Жюль Кунде, 6. Маттео Гендузи, 12. Рандаль Коло-Муани, 13. Юссуф Фофана, 15. Жордан Верету, 17. Вильям Салиба, 20. Кингсли Коман, 25. Эдуардо Камавинга, 26. Маркус Тюрам.

Австралия: 1. Мэтью Райан, 3. Натаниэль Аткинсон, 19. Гарри Суттар, 4. Кай Роулс, 16. Азиз Бехич, 14. Райли Макгри, 13. Аарон Mуй, 22. Джексон Ирвайн, 7. Мэттью Леки, 15. Митчелл Дюк, 23. Крейг Гудвин.

Захира: 12. Эндрю Редмэйн, 18. Дэнни Вукович, 2. Милош Дегенек, 5. Фран Карачич, 6. Марко Тилио, 8. Бейли Райт, 9. Джейми Макларен, 10. Айдин Хрустич, 11. Авер Мабил, 17. Cамерон Девлин, 20. Томас Денг, 21. Гаранг Куол, 24. Джоэл Кинг, 25. Жасон Cуммингс, 26. Кеану Баccус.

Огоҳлантиришлар:


45+1. Джексон Ирвайн ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. Гризманн ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилаб олиб, Мбаппега узатди, Киллианнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

42. Гризманнинг чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

40. Мбаппе ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни марказроққа - Дембелега узатди, Усманнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

35. Франция терма жамоаси устунликни тўлиқ қўлига олиб улгурди.

Аткинсон хато йўл қўйиб тўпни олдириб қўйди, Мбаппе тўпга эгалик қилиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни марказдаги Жируга узатди, унинг зарбаси эса голга айланди.

32. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жиру ҳисобни оширди!

30. Голдан сўнг французлар тинмаяпти. 

Тео Эрнандес тўпни ўзига тўғрилаб олди ва ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди. Унинг узатмасини Адриен Рабьо бош билан зарба бериб, голга айлантирди! 

27. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Франция ҳисобни тенглаштирди!

22. Зарба! Митчелл Дюк чамаси 25 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди, бироқ бирозгина ноаниқ кетди. 

18. Гол ўтказиб юборгандан сўнг Франция ҳужуми анчагина тезлашди. Терма жамоа бир қатор ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ ҳозирча уларга якуний зарба берадиган футболчи топилмаяпти. 

13. Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес жароҳат олди. У ўз ўрнини эндиликда Тео Эрнандесга бўшатиб берди.  

Ўнг қанотдан Мэттью Лекининг узатиб берган тўпини Крейг Гудвин дарвозага йўллади ва гол урди!


9. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Австралия ўйинда ҳисобни очди!

5. Ўйиннинг илк дақиқаларидан темп юқори эмас. Ҳозир ҳар икки терма жамоа ҳам хотиржамлик билан ҳаракатланишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Ҳар икки давлат мадҳияси стадионда янгради. 

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар