ads


"Ювентус" Игуаиндан қутулмоқчи

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 15:21
  • 515
  • 30

"Ювентус" бош мураббийлигига Маурицио Сарри тайинлангани клубнинг аргентиналик футболчини сотиш хоҳишига таъсир қилмади.

ads

Бир неча мавсум олдин А Сериядаги ҳимоячиларни ҳушёрликда ушлаб турган форвардга бугунги кунда ҳеч қандай таклифлар йўқ.

Гонсало Хитой клубларидан бири билан шартнома имзолаши мумкин, аммо манбанинг хабар беришича, 31 ёшли ҳужумчи фаолиятининг бу қисмида Хитойга кетмоқчи эмас.

Игуаин 2018/19 йилги мавсум "Милан" ва "Челси" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришган. У бу клубларда ижара асосида ҳаракат қилди.

Гонсалонинг "Ювентус" билан тузилган шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Битимга кўра аргентиналик футболчининг маоши бир мавсум учун 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар