ads


Расман: Дрмич АПЛ клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 19:00
  • 643
  • 30

АПЛга қайтган "Норвич Сити" Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Йосип Дрмичнинг трансферини эълон қилди.

ads

26 ёшли форвард Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан шартномаси тугагач "Норвич"га эркин агент сифатида келиб қўшилди. Футболчи "канарейкалар" билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Дрмич "Боруссия"га 2015 йилда "Байер"дан ўтган эди. 2016 йил ярим йил "Гамбург"да ижара асосида ҳаракат қилди.

Йосип Швейцария терма жамоасида 32та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришган.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.


Ўхшаш янгиликлар