"Пахтакор"даги фаолияти ва янги жамоаси ҳақида Икром Алибоев қандай фикрда?

  • Mr.NoBoDy 29.12.2022 10:50
  • 333
  • 30

Ўтган мавсумни "Пахтакор" клубида ўтказган ярим ҳимоячи Икром Алибев яна легионерга айланди.

Футболчи фаолиятини Жанубий Кореянинг "Канвон" клубида давом эттирадиган бўлди. Шундан кейин у янги жамоасига ўтиши хусусида сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Корея клуби "Пахтакор"га таклиф билан чиқди ва ўзаро келишувга эришди. Жамоа мураббийи ҳам шахсан менга алоқага чиқди. Мен илгари у билан бирга ишлаганман. Шу сабабли бу таклифга розилик билдирдим. "Канвон" ва "Пахтакор" менинг трансферим бўйича келишувга эришганидан кейин ушбу клуб сафига ўтдим. 

Жамоа билан "1+1" шаклида шартнома имзоладим. 

Бу клубни аввалдан билардим. Чунки 3 йил давомида Кореядаги фаолиятим орқали яхши таниш эдим. Қолаверса, Рустам Ашурматов билан ҳам "Канвон" хусусида гаплашдим, чунки Ашурматов ҳам айнан шу жамоа либосида ўйнаганди. 

Тўғриси, "Пахтакор"да ўз даражамдан паст ўйин кўрсатдим. Қониқиш ҳосил қилмадим. Гарчи чемпионликни қўлнга киритган бўлсам-да, индивидиуал томонлама айтганда, ўйинимдан қониқмадим. Бунга қайсидир маънода жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳат ҳар қандай футболчини ўсишига тўсиқ бўлади", – дея сўзини якунлади Алибоев.

Ўхшаш янгиликлар