Давид Луис кийим алмаштириш хонасидаги бош ҳазилкаш кимлигини айтди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 17:21
  • 1063
  • 30

"Челси" ҳимоячиси Давид Луис кийим алмаштириш хонасида кимнинг овози баланд чиқиши ва ҳаммадан кўп ҳазил қиладиган жамоадошларини айтиб ўтди.

- Энг катта ҳазилкаш бу - Антонио Рюдигер, у ажойиб, кулгули, бахтли ва ҳазиллашишни ёқтирадиган инсонлардан бири. Энг баланд овозли эса Гонсало Игуаиндир, - дейди Луиз. - Жамоадаги энг жим ўтирадигани бу Н'Голо Канте, ижтимоий тармоқларда энг фаол бу шубҳасиз Виллиан.

Луиз якунланган мавсум "Челси" сафида 50та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришди.

32 ёшли футболчи "Челси"га Франция ПСЖ клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар