Эрик тен Хаг: "Манчестер Юнайтед" совринлар ютадиган жамоага айланиши керак"

  • Mr.NoBoDy 24.01.2023 23:25
  • 381
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоаси соврин қўлга киритиши учун қўлидан келганини қилишини айтди.

25 январь оқшомида манкунианликлар Англия Лига Кубоги ярим финали доирасида "Ноттингем Форест" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

"Соврин ютиш - футболчилар учун энг ёқимли ҳиссиёт. Фаолиятим давомида кўплаб совринлар ютиш насиб қилган, аммо бу мендан ҳам кўра мухлислар учун ёқимли. Жамоанинг узоқ йиллик мухлислари клуб билан кўплаб совринлар ютишган. Бу борада уларнинг тажрибаси жуда катта.

Аммо ҳозир давр бошқача: "Манчестер Юнайтед" сўнгги бора соврин ютганига анча вақт бўлди. Бу борадаги фактларни яхши биламиз. "Манчестер Юнайтед" яна совринлар ютадиган жамоага айланиши керак", - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар