"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида

  • Mr.NoBoDy 08.02.2023 17:50
  • 279
  • 30

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Роналд Куман жамоанинг бу мавсумдаги ўйинига баҳо берди ва янги футболчиларнинг бундаги ҳиссасига эътибор қаратди.

"Барса" Ла Лигада "Реал Мадрид"ни 8 очкога ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда, бундан ташқари Хави қўл остида жамоа Испания Суперкубогини қўлга киритиб улгурди.

"Барселона"нинг ишлари жойида. Мен класикони томоша қилдим – улар шунчаки ажойиб футбол намойиш қилишди. Аммо, ҳа, қўл остингдаги жамоага 10-12 нафар янги футболчи сотиб олинса, барчаси осонлашади. Барчаси жамоа сифатига боғлиқ – менинг давримда таркиб бироз бошқачароқ эди", - деди Куман "Andy van der Meijde" "YouTube" каналига интервьюда.

Роналд Куман 2020 йил августидан 2021 йил октябригача "Барселона"ни бошқарган. Мутахассис қўл остида "кўк-анорранглилар" бирорта соврин юта олмади. Кейин эса Куманнинг ўрнига Хави таклиф этилди.

Ўхшаш янгиликлар