Готти: “Шомуродов жамоамизга қандай ёрдам беришини тушундик. Бўлмаса уни 90 дақиқа ўйнатмасдик”

  • Mr.NoBoDy 12.02.2023 09:25
  • 405
  • 30

А Серия 22-тури доирасида “Эмполи”га қарши баҳсдан кейин (2:2) “Специя” устози Лука Готти учрашувни тўлиқ ўтказган Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

“Шомуродов олдинга қадам ташлади, у жамоамизга қандай ёрдам беришини тушундик. Бўлмаса уни 90 дақиқа ўйнатмаган бўлардик. Ҳар сафаргидек ҳаракат қилинмоқда, маълум футболчи ўзига юкланган вазифани уддалиши учун”, дейди Готти.

“Специя” ҳозирда чемпионат жадвалида 19 очко билан аутсайдерлар қаторига яқин бормоқда. 18-ўриндаги “Верона”да 14 очко бор. Жамоа кейинги ўйинини 19 феврал куни ўз майдонида “Ювентус”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar