Упамекано: "Месси – дунёдаги энг ақлли ўйинчи. Уни кўздан қочирмаслик лозим"

  • Mr.NoBoDy 15.02.2023 00:25
  • 345
  • 30

Футболчи ўзаро тўқнашувдан олдин Месси ҳақидаги фикрларини айтди.

"Бавария" клуби футболчиси Дайо Упамекано Лионель Мессини дунёдаги энг ақлли ўйинчи деб атади.

"Уни қўриқламасангиз, муаммолар келиб чиқади. Фикримча, Месси – дунёдаги энг ақлли ўйинчи. У сизнинг ҳаракатларингизни кузатади ва сизни ўрганиб олади. 

У кўздан панада бўлишга уринади. Шунинг учун ҳам уни кўздан қочирмаслик керак. Бўйи баланд бўлмагани сабаб Мессини кўрмай қолиш ҳам мумкин. Сиз вазиятни англагунингизча, Месси пас бериб бўлади", -дейди Упамекано. 

Маълумот учун, бир соатдан сўнг "Бавария" ЕЧЛ доирасида ПСЖ билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар