Манжукич Германияга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 15:00
  • 695
  • 30

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Қайд этиш керакки, 33 ёшли футболчи Маурицио Саррининг тактик чизгиларига тўғри келмаганлиги сабабли трансферга қўйилган.

Хорватия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Марсония" клубида бошлаган. У "Ювентус"дан ташқари Загребнинг "Динамо" ва "Загреб", шунингдек "Вольфсбург", "Бавария" ва "Атлетико" клубларида тўп тепган.

Манжукич 2007 йилдан 2018 йилгача Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар