ads


Расман: "Лестер" Айосе Пересни харид қилди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 17:21
  • 643
  • 30

Англиянинг "Лестер" клуби "Ньюкасл" форварди Айосе Переснинг трансферини эълон қилди.

25 ёшли футболчи клуб билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер нархи эса ошкор қилинмаяпти.

Олдинроқ, "тулкилар" испаниялик футболчи учун 30 миллион фунт тўлашлари айтилган эди.

Футболчи "Ньюкасл"дан олдин Испаниянинг "Тенерифе" клубида ўйнаган ва шу клуб тарбияланувчиси саналади.

Қайд этиш керакки, Айосе якунланган мавсум барча турнирларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар