"Манчестер Сити" тез орада Канселу билан шартнома имзолайди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 13:42
  • 1279
  • 30

Жоау Канселунинг "Манчестер Сити"га ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурди.

Журналист Дункан Кастлснинг хабар беришича, "Ювентус" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги музокаралар муваффақиятли ўтмоқда. Битим тез орада имзоланади.

Турин клуби ўз ўйинчисини сотишдан ва даромад олишдан мамнун. "Шаҳарликлар" "Ювентус"га 60 миллион евро тўлашлари кутилмоқда.

25 ёшли ўйинчи 2018/19 йилги мавсум "Юве" либосида 34та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол ва 8та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Канселу "Ювентус"дан олдин "Бенфика", "Валенсия" ва "Интер" клубларида ўйнаган.


Ўхшаш янгиликлар