ads


Бартомеу тасдиқлади

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 23:42
  • 562
  • 30

«Барселона» раҳбари Хосеп Бартомеу «Атлетико» фораварди Антуан Гризман билан музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади.

“Кеча иккала жамоанинг бош директорлари Оскар Грау ҳамда Мигель Анхель Хиль ўртасида Гризманнинг масаласи борасида учрашув бўлиб ўтди. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман. У ўтган йили «Барселона»нинг таклифини рад этгани тўғрисида эса бу каби вазиятлар бўлиб туради. Мисол учун, Анри, Вилья, Сеск… ва бошқалар билан ҳам худди шундай бўлганди. Бу борада хавотир олмаяпман. Ҳар қайси ҳолат бир-бирдан ажралиб туради. Бу дегани у албатта жамоамизга келади дегани эмас. Ҳа, қизиқиш бор. Унинг ўтиш ёки ўтмаслиги эса бошқа масала”, – дея қайд этган каталонияликлар президенти.

Ўхшаш янгиликлар