Расман: "Атлетико" "Челси" футболчисини сотиб олди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 17:00
  • 1167
  • 30

Мадриднинг "Атлетико" клуби жамоа таркибида ижарада ўйнаётган Альваро Моратани сотиб олди.

"Атлетико" Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Моратани расман сотиб олди.

Мората келаси мавсум ҳам ижара асосида мадридликлар таркибида ҳаракат қилади. 2020/21 йилги мавсумдан эса форвард тўлиқ равишда "Атлетико" футболчиси сифатида ўйнайди.

Альваро "матрасчилар" либосида 17та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассистга эришган. 

Эслатиб ўтамиз, Мората "Атлетико" ва "Челси"дан ташқари "Ювентус" ва "Реал" каби клубларда ҳам тўп сурган. 

Ўхшаш янгиликлар