ads


Роналду билан шуғулланган спринтер: "Криштиану ҳеч қачон ҳозиргидек тез бўлмаган"

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 20:21
  • 456
  • 30

Португалиялик енгил атлетикачи ва спринтер Фрэнсис Обиквелу "Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

34 ёшли ҳужумчи бу ёзда югурувчи билан спринтларни машқ қилди.

"Биз нафақат куч ва портловчи тезлик, балки чидамлилик устида ҳам ишладик.

Англияда у қанотда ўйнаб, кўп энергия сарфларди, Испанияда эса бироз ўзгарди. Бу билан у тезлигини йўқотди дея олмайман: Айтишларича, у ҳеч қачон ҳозиргидек тез бўлмаган.

Бундай ўйлашда давом этса, у 40 ёшгача тўп тепа олади. Криштиануда қизиққонлик ҳислати бор, бу худди иқтидор каби муҳим: У янги услубларни ўрганади, тажриба қилишга уринади.

Уни машғулотда кўриб, Роналду 35 ёшда дея олмайман" - деганди Обиквелу.

Ўхшаш янгиликлар