"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
Маълумот учун, ЕЧЛ ярим финалининг илк ўйинида "Бавария" ва "Реал" 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
"Бавария" – жуда ва жуда яхши жамоа. Ўтиш фазаларида уларга тенг келадигани йўқ. Уларда жуда уста ва хавфли ҳужумчилар бор. Энг зўр ўйинимизни кўрсатишимиз мумкин ва шунга ҳаракат қиламиз.
ЕЧЛ финали – мавжуд ўйинлар ичида энг зўри. Бу ўйинда иштирок этишни барча истайди. У ерда яна бир марта бўлишни истайман", -дейди Карло Анчелотти.
Маълумот учун, "Реал" "Бавария" ўртасидаги жавоб баҳси, бугун соат 23:59 да старт олади.