Томас Тухель: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"

  • Mr.NoBoDy 08.05.2024 20:50
  • 153
  • 30

Бугун "Реал" ва "Бавария" ЕЧЛнинг иккинчи финалчисини аниқлашади.

Ушбу ўйиндан олдин "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Афсуски, бу "Бавария" учун соврин ютиш учун охирги имконият. Ўйлайманки, бу нарса бизни ғалабага чанқоқроқ қилади. ЕЧЛ энг обрўли ва ўта қийин турнир. 

Ярим финалнинг жавоб ўйинига келаётганингда барчаси тушунарли бўлади. Вазифа аниқ, олдинга қадам босим керак. Иккала жамоа ҳам ўйинга борини беради. Концентрация икки томонда ҳам юқори. Ўйинга тўлиқ қўшилиб кетишимиз лозим. Бу ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин", -дейди Томас Тухель.

Маълумот учун, "Реал" "Бавария" ўртасидаги жавоб баҳси, бугун соат 23:59 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар