Ўртоқлик ўйини. Марокаш Бразилияни таслим этди

  • Mr.NoBoDy 26.03.2023 08:25
  • 384
  • 30

Халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Марокаш ТЖ ўз майдонида Бразилияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда мезбонлар Софьян Буфаль ва Абдулҳамид Сабирининг голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. “Пентакампеонлар”дан эса Каземиро рақиб дарвозасини ишғол этди.

Марокаш – Бразилия 2:1 (1:0, 1:1)

"Стад де Танжер"

Голлар: 1:0 – 29 Буфаль, 1:1 – 67 Каземиро, 2:1 – 79 Сабири.

Марокаш – Буну, Хакими (Аттийят-алла, 53), Саисс, Агерд, Мазрауи, Амрабат, Унаи (Сабири, 64), Эль-Ханнус (Луза, 64), Зиеш, Буфаль (Эз Абде, 77), Эн-Несири (Шеддира, 76).

Бразилия – Уэвертон, Эмерсон (de Matos Soares, 90), Милитао, Рожер, Теллес, Каземиро, Лукас Пакета (Юри Алберто, 85), Насименто дос Сантос (Рафаэл Вейга, 65), Винисиус Жуниор, Родриго (Roque Ferreira, 65), Рони (Антони, 64).

Огоҳлантиришлар: Эль-Ханнус (42), Амрабат (45), Рони (54).

Ўхшаш янгиликлар