"Фавқулодда муҳим бўлган пайтда қийин ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимда нафақат ҳимояда, балки, ҳужумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатдик. Хатто тўпсиз ўйинда ҳам бир-биримизни тўғри тушуниб ҳаракат қилдик.
Афсуски, иккинчи бўлимни биринчисидаги каби ўтказа олмадик. "Унион"га қарши ўйинлар доимо оғир кечади. Шу сабабли ғалабадан мамнунман", - деди дортмундликлар устози.
Ушбу ғалаба орқали "Боруссия" Д яқин таъқибчиси "Унион" билан фарқни 5 очкога етказиб олди.