Футболчи Лондонда қолишга қарор қилди.
“Менга терма жамоада бўлишим, аммо ўйинларда қатнашмаслигимни айтишганди. Шу муносабат билан Лондонда қолиб, машғулотларни давом эттиришга қарор қилдим.
Лекин Германия терма жамоасида ўйнаш – мен учун шараф. Бу менинг мақсадим бўлиб қолади", – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Лено сўнгги бор Германия терма жамоасида 2021 йил сентябрь ойида ўйнаган. Умуман олганда, 32 ёшли дарвозабон терма жамоа сафида 9 ўйин ўтказган.
Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Босния ва Герцеговина (11 октябрь) ва Нидерландия (14 октябрь)га қарши ўйинлар ўтказади. Бундестимнинг бўлажак учрашувлар учун қайдномаси аввалроқ эълон қилинган эди.