ads


Родри "Манчестер Сити"даги қайси ўйинчи билан ўйнашни хоҳлаган эди?

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 17:00
  • 563
  • 30

"Манчестер Сити" клубининг янги футболчиси Родри (Родриго Эрнандес) жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэро билан ўйнашни хоҳлаганини айтиб ўтди.

- Энди менда Агуэро билан танишиш имкони туғилди, - дейди Родри. - Мен у билан "Атлетико" академиясига келганида учрашганман, аммо у пайт ёш эдим. Унинг жамоадоши бўлишдан ва Манчестерга келганимдан бахтиёрман.

Родрининг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2024 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. transfermarkt футболчини 80 миллион еврога баҳолаган. 

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Атлетико" сафида 47та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассистни амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар