ads


Феликс: "Роналду – бу Роналду. Мен эса ўзлигимча бўлмоқчиман"

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 00:21
  • 585
  • 30

Португалия терма жамоаси ҳамда «Атлетико» ҳужумчиси Жоао Феликс янги клубидаги таништирув маросимида «Ювентус» аъзоси Криштиану Роналдуга ўхшамаслигини айтди.

«Криштиану – ажойиб ўйинчи, дунёнинг энг яхшиси ва балки, футбол тарихида ҳам энг яхшидир. Терма жамоада бирга бўлганимизда у менга Мадрид ҳақида кўп нарсаларни айтиб берганди. Мен бу ерга янги тарих яратиш учун келдим. У билан таққослашлари эса тўғри эмас. Криштиану – бу Криштиану. Мен эса ўзлигимча бўлмоқчиман», – дейди ёшли Феликс.

Ўхшаш янгиликлар