Артур ҳам Мессининнг коррупция ҳақидаги сўзларига фикр билдирди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 21:21
  • 1057
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳамда "Барселона" ярим ҳимоячиси Артур Аргентина форварди Лионель Месси сўзлари ҳақида фикр билдирди.

Ярим финалда бразилияликлардан учралган мағлубиятдан сўнг 32 ёшли форвард медал тақиш маросимида иштирок этмади. Месси "коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл қўймади" деди. 

"Мессининг коррупция ҳақида сўзлари? Уни ҳурмат қиламан. Аммо бу мавзуда гапириш учун улардан яхшироқ одам йўқ.

Учрашувдан сўнг Лео билан суҳбатлашмадим. Месси кийиниш хонасига кириб кетди.

VAR фойдали технология ва буни қўллаб қувватлайман. Аммо баъзи нарсаларни тўғирлаш керак" - дейди Артур.

Маркиньосга Мессининг сўзлари ёқмади

Тиаго Силва ҳам Мессини "сийлади"

Ўхшаш янгиликлар