Манжукич "Бавария"га қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 14:42
  • 1207
  • 30

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич қатори кўплаб янги номзод футболчилар билан музокаралар ўтказди.

Мюнхен клуби Мариони Роберт Левандовски ўрнида кўрмоқда. Клубга шунингдек унинг қанотларда ўйнай олиш хусусиятлари ҳам ёқмоқда.

Манжукичнинг "Ювентус" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Мариога бундан ташқари Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам қизиқмоқда.

Хорватия терма жамоаси футболчи 2012-2014 йиллар мобайнида "Бавария"да тўп сурган. Аммо ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан муросага кела олмаганлиги сабабли клубни тарк этган эди.

Футболчи 2018/19 йилги мавсум "Ювентус" либосида, А Серияда 25та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар