"Интер" 50 миллионга италиялик футболчини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 14:42
  • 1098
  • 30

Италия терма жамоаси аъзоси ва "Кальяри" клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар берди.

Ушбу трансфер 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчига "Рома" ҳам қизиқаётганди ва молиявий жиҳатдан яхшироқ таклиф берганди. Аммо Барелланинг ўзи "Интер"ни танлади ва Антонио Конте билан ишлашни хуш кўрди.

Николо Барелла ўтган мавсум Италия А сериясида 35та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урган эди.


Ўхшаш янгиликлар