“Қироллик клуби” ёзда тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Жамоа ўз таркибига ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе, “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Девис, “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс ва ижара сафида “Жирона” сафида ҳаракат қилаётган Иан Коуту қўшиб олмоқчи.