"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди

  • Mr.NoBoDy 12.02.2024 13:25
  • 99
  • 30

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида таянч ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон орзусидаги номзодини аниқлаб олган.

Серхио Бускетс жорий мавсум бошланишидан олдин Каталония пойтахти билан хайрлашди. 

Молиявий муаммолар туфайли "Барселона" фақат Ориоль Ромеуни таклиф қила олди. 3,4 миллион еврога сотиб олинган футболчи Бускетснинг муносиб давомчиси эканлигини исботлай олмади. Бир қатор ўйинларда 32 ёшли футболчи керакли савияни кўрсата олмади ва шу тариқа таркибдаги ўрнини бой берди.



Шу боисдан ҳимоячининг трансфери Испания чемпиони учун устувор вазифа бўлиши керак. Клубнинг мақсади – Амаду Онана. Бельгиялик футболчи "Эвертон" сафида 2022 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у "ирислар" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Daily Sport" нашрининг хабар беришича, Деку аллақачон Онана билан боғланган. Спорт директори 22 ёшли футболчига "Барселона"нинг молиявий имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Каталонияликлар у учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ "Эвертон" ҳозирда ўзининг юлдуз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар