Мбаппе гол нишонлаш услубини патентлаб қўймоқчи (фото)

  • Mr.NoBoDy 20.02.2024 11:44
  • 1572
  • 30

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ўзининг фамилияси ва гол нишонлаш услубини товар белгиси сифатида патентлаб қўймоқчи.

Футболчи аввалроқ ўз исми ва машҳур иқтибосларини рўйхатдан ўтказиб қўйган эди.

Париждаги юридик фирма 8 февраль куни Мбаппенинг аризасини рўйхатдан ўтказди.

Евроиттифоқ интеллектуал қўмитаси хабар беришича, Мбаппе ўзи билан боғлиқ вазиятларни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича рекордчига айланди. Евроиттифоқда унинг номига 7 та товар белгиси рўйхатдан ўтказилган. Криштиану Роналду 6 та, Лионель Месси эса 4 та товар белгисини патентлаб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар