Мбаппенинг оиласи "Реал"дан Килианнинг 17 ёшли укаси Этан билан шартнома имзолашни сўрашди. "Реал" эса...

  • Mr.NoBoDy 27.02.2024 16:50
  • 1374
  • 30

Килиан Мбаппенинг укаси "Реал"га ўтиши мумкин.

Мбаппе ва унинг оиласи "Реал"дан 17 ёшли Этан Мбаппе билан шартнома имзолашни сўрашди ва Мадрид клуби раҳбарияти унинг ўтишига рози бўлди.

"Мбаппенинг бир ўзи келмайди. Дастлабки шартнома икки ҳафта олдин имзоланган, аммо сўнгги кунларда оила "Реал"га таклиф берди. Бу шубҳага [Килианнинг ўтиши] ўрин қолдирмайдиган қўшимча масала.

Мбаппенинг оиласи ва Килианнинг ўзи бир неча кун олдин "Реал"дан унинг укаси Этан Мбаппе билан шартнома имзолашни сўради. "Реал" ўйлаб кўрди ва якунда рози бўлди", – дейди журналист Эдуардо Инда.

Этан Мбаппе жорий мавсум Лига 1да битта ўйинда иштирок этган: у 17-тур доирасидаги "Метц" (3:1)га қарши баҳсда 90 дақиқа.

Ўхшаш янгиликлар