Драган Черан - "Навбаҳор" таклифи, нечта гол уриши ва ёшарган "Пахтакор" ҳақида

  • Mr.NoBoDy 27.02.2024 21:25
  • 144
  • 30

"Пахтакор" жамоаси янги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келмоқда.

Гарчи бир нечта етакчилар жамоани тарк этган бўлсада, клуб Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан каби тажрибали ижрочиларни олиб қолишга эришди. Айниқса бир неча йиллардан бери тўпурарликни ҳеч кимга бермаётган Черан бу йил ҳам тўпурарликка интилмоқчи.

- "Пахтакор" янги мавсумга тайёрми? 

- Ўйлайманки, етарли даражада ҳозирлик олиб бордик. 3 ой тайёргарлик учун кам вақт эмас. Шундай экан биз илк ўйинга шай ҳолатдамиз. 

- Аввалги мавсумларга қараганда бу сафар нима кутяпсиз?

- Жамоамизда ўзгаришлар юз берди. Таркибимизда ёш футболчилар бор. Улар ўзларини кўрсатишлари керак.  Билдирилган ишончни оқлашлари лозим. Мавсумни қайси ўринда тугатишимизни вақт кўрсатади. 

- Трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Навбаҳор" қизиқиш билдиргани ростми?

- Мен доим очиқман. Ҳозир эса "Пахтакор" биланман. Клуб билан шартномам бор. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. 

- Бу йил шахсий мақсадингиз қандай?

- Яна тўпурар бўлмоқчиман. Нечта гол ураман? Нечта бўлса шунча.

Ўхшаш янгиликлар