БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 23:50
  • 147
  • 30

Ҳақиқий ёшни аниқлаш қандай усулда самарали аниқланаётгани маълум бўлди.

Миср футбол ассоcиаcияси техник директори Алаа Набилнинг маълум қилишича, Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоcиаcияси 18 нафар мисрлик футболчининг ҳақиқий ёшига оид расмий ҳужжатларни сохталаштирилгани исботланганидан кейин депортация қилиш ҳақида буйруқ берган.

Мазкур футболчилар турли даражадаги Амирлик клубларида тўп тепишади. 

Магнит-резонанс томография технологиясидан фойдаланиш баъзи Африка клублари ва жамоалари одатда мурожаат қиладиган футболчиларнинг ёшини сохталаштириш ҳолатларини аниқлаш учун идеал ечимга айланди.

Аввалроқ Камерунда "ёшини ўзгартирган" 62 футболчи дисквалификация қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар