"Ливерпуль" "Реал" собиқ ярим ҳимоячиси учун 60 миллион евро таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 16:25
  • 99
  • 30

"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

22 ёшли японияликка ҳалигача "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.

Кубо ёзги трансфер ойнасида мерсисайдликларнинг бош мақсадларидан биридир. "Қизиллар" футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишди.

Такефусанинг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Вингер жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар