Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 10:25
  • 96
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал-академия" (8:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Наврўз Алимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги босқичларда бу жамоага омад ёр бўлсин. Биз кубок учрашувлари давомида катта тажриба тўпладик. Гуруҳ босқичида Суперлига ва Про-лига клубларига қарши майдонга чиқдик. Ўзбекистон кубогида асосий мақсадимиз ҳам шу эди, гуруҳ босқичига чиқиб, кучли жамоалар билан ўйнаш орқалм тажриба тўплаш.

- Йирик ҳисобдаги мағлубиятлар, масалан ОКМК билан ўйиндаги 16:0 ҳисоби ёш футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Айтиб ўтганимдек, бизнинг асосий мақсадимиз тажриба тўплаш ва шу ўйинлар орқали Биринчи лига учрашувларига тайёргарлик кўриш эди. Футболчиларни катта жамоаларга қарши туриши, Суперлига майдонларида ўйнаши катта тажриба бўлди деб ўйлайман. Мана шундай ўйинлар орқали ёш футболчилар тажриба тўплайди, синиб қолиш ёки қолмаслиги ўзига боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар