Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Ромарио фаолиятини тиклайди

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 17:22
  • 108
  • 30

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Ромарио футболчилик фаолиятини давом эттиради. Globo хабарига кўра, 58 ёшли футболчи Бразилия Д Серияси "Америка" клубида ўйнайди.

Қайд этилишича, Ромарио 30 ёшли ўғли Ромаринё билан бирга ўйнамоқчи.

У ПСВ, "Барселона" ва "Васко да Гама" каби клублардаги ўйинлари билан танилган. Бразилия терма жамоаси таркибида ҳужумчи 1994 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар