Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 13:25
  • 150
  • 30

Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Аббос Элмуродов Осиё кубогидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун биринчи Осиё кубоги эди. Мусобақани яхши ўтказдим деб ўйлайман. Кейинги турнирларда бундан ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистоннинг юзи ёруғ бўлиши учун бор кучимизни ишга соламиз. 

Янги испаниялик мураббий билан янги тактикалар устида ишладик. Унинг кўрсатмаларини бажара олдик. Ҳар қандай янги мураббийга мослашиш учун бироз вақт керак. 

Пенальтилар сериясига келсак, Рустам Умаров ким қаерга тепишини ёзиб бергандилар. Бор гап шу. Жаҳон чемпионатида ҳам халқимизни хурсанд қиламиз",- дейди Аббос Элмуродов.

 

Ўхшаш янгиликлар