КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 04:00
  • 861
  • 30

2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Европанинг барча жамоалар номи аниқланди.

Европа жамоалари ўртасидаги сўнгги, 12-ўринни “Зальцбург” эгаллади. Бу "Арсенал"нинг "Бавария"дан учралган мағлубияти ва "канонирлар" Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейин (0:1, биринчи ўйин 2:2) маълум бўлди. Лондонликлар Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишса, жаҳон чемпионатига йўлланма олган бўларди.

2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати июнь-июль ойларида АҚШда 32 клуб ўртасида бўлиб ўтади. Ҳозирда 26 нафар иштирокчи маълум.

Аввалроқ, ЖЧ-2025да Европадан иштирок этиш ҳуқуқи "Челси", "Реал", "Манчестер Сити", "Бавария", "ПСЖ", "Интер", "Порту", "Бенфика", "Боруссия Дортмунд", "Ювентус" ва "Атлетико"га берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар