«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 01.05.2024 00:50
  • 501
  • 30

EЧЛнинг ярим финалидан ўрин олган «Бавария» — «Реал Мадрид» учрашуви бошланди

«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 LIVE

Гол: 24 - Винисиус Жуниор (Кроос)

Стадион: «Аллианз Арена»

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен

Ёрдамчи ҳакамлар: Николя Дано ва Бенжамен Паж

ВАР: Жером Брисар

«Бавария»: Нойер, Дайер, Ким Мин Чжэ, Мазрауи, Горетцка, Лаймер, Киммих, Мюллер, Сане, Мусиала, Кейн.

«Реал Мадрид»: Лунин, Васкес, Рюдигер, Начо, Менди, Вальверди, Тчуамени, Кроос, Родриго, Беллингем, Винисиус Жуниор.


ЯНГИЛАШ


Биринчи бўлим якунланди

43. Огоҳлантириш: Мазрауи огоҳлантирилди

42. Кейннинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

40. Мезбонларнинг учрашув бошидаги шиддати йўқолиб қолди. Улар Мадрид жамоасининг дарвозасига келишга қийинчиликларга учрашмоқда

35. Киммих ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва тўпни Муциалага узатди, бироқ немис тўпни олдириб қўйди

32. Бугун Франциялик ҳакам майда қўполликларга умуман эътибор бермасликка қарор қилмоқда. Ҳозирча учрашувда ҳакамлар бор эканлиги ҳам билинмаяпти

26. Сане рақиб майдончасининг ичида йиқилди, бироқ ҳакам ҳеч қандай қўполлик йўқ деб ҳисоблади

24. ГОООЛ. Ҳа бу «Реал Мадрид». Ҳужумни «Бавария» қилади, голни эса «Реал» уради. Кроссдан ажойиб узатма Винидан гол.

21. Виниcиуснинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

20. Меҳмонлар илк бурчак зарбасига эга бўлди. Тўп олдида Кроoс

16. «Бавария» ҳужум қилишда давом этмоқда. Муциаланинг зарбасига аниқлик етишмади

12. Мюллернинг узатмасидан сўнг Муциала зарба йўллади, бироқ яна ноаниқ

9. Кейн майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ  

7. Навбатдаги зарба. Яна Сане, бироқ немиснинг зарбаси ноаниқ кетмоқда. Ҳозирча меҳмонлар фақат ҳимояланмоқда

6. Навбатдаги ҳужум. Саненинг узатмасидан сўнг Кейн зарба йўллади, яна Лунин тўпни эгаллаб олди

5. Ҳозирча устунлик тўлиқ «Бавария»да. Уларда илк бурчак зарбаси

1. Мезбонлар илк дақиқанинг ўзида ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Саненинг зарбасини Лунин қийинчилик билан қайтармоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар