Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 14:50
  • 81
  • 30

Малайзия олимпия терма жамоасига (2:0) қарши кечган учрашувдан сўнг ҳужумчимиз Руслан Жиянов учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

"Муҳим ғалаба эришдик ва биринчи қадамни ташладик. Ушбу мусобақага бир неча йил давомида тайёргарлик кўрилди, энди эса энг муҳим вазифани бажаришимиз керак. Малайзия яхши жамоа эканлигини исботлади ва мен кутгандан анча яхшироқ ўйнади. Ҳозирги вақтда барча мамлакатлар футбол ўйнашни ўрганиб олишган ва ҳар бир терма жамоа бош оғриқ бўлиши мумкин. Мусобақада чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Чемпион бўлиш учун барча имкониятларимиз бор. Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак" - деди Олимпия терма жамоамиз футболчиси Руслан Жиянов



Ўхшаш янгиликлар