АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 18:50
  • 78
  • 30

Футболчи ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Лейпциг" ҳужумчиси Беньямин Шешко "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг инглиз клубларидан бирига ўтиш эҳтимоли юқори. Футболчининг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади. Словениялик футболчига "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ "канонирлар"да ҳужумни кучайтириш учун бошқа номзодлар борлиги хабар қилинганди.

Шешко "Лейпциг"да ўзининг илк мавсумини ўтказмоқда. 20 ёшли форвард ушбу мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар