"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 16:25
  • 90
  • 30

Португалияликлар 6 миллион евро тўлашга тайёр.

Португалиянинг "Бенфика" жамоаси "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Альваро Фернандесни сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабарларга кўра, "бургутлар" 21 ёшли Фернандеснинг ижара шартномасида кўзда тутилган сотиб олиш вариантини фаоллаштириш учун 6 млн евро тўлашга тайёр.

Альваро Фернандес ушбу мавсум "Бенфика" учун 27 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар