Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 19:25
  • 90
  • 30

Таиланд мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида 2-тур ўйинлари давом этади.

Футзал бўйича Осиё Кубоги

2-тур

Ироқ – Ўзбекистон 0:1

"Бангкок Арена", 19:00

Гол: Акбар Усмонов 12, 0:1

Ироқ: 12.Заҳир Маҳди, 7.Салим Файсал, 11.Мажид Хаедр, 13.Тариқ Зеяд, 14.Валид Ҳолид.

Захира: 1.Ҳуссайн Аҳмад, 2.Фаҳад Митҳақ, 3.Ал Шиҳаиб, 4.Муҳеб Алдин, 5.Мустафа Иҳсан, 6.Харит Ал Обайди, 8.Гаитҳ Риядҳ, 9.Салим Ҳадҳим, 10.Моҳанад Абдулҳади.

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов (с), 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


13. ЗАРБАААААААААА. Ропиееееев. Қандай вазият эдия. Бу вазиятдан фақат гол уриш керак эди. Зарба ноаниқ. 

12.  ГООООООООООООООООЛ. Аббос Элмуродов бу вазиятда олдинга чиқиб ўйнади ва зарба берди. Қайтган тўпга Акбар Усмонов тезда реакция қилди ва дарвозани ишғол қилди. Акбар бизнинг қутқарувчимиз. 

8. ЗАРБАА. Мустафа Ихсон хавфли вазият яратди. Зарба кучли лекин аниқ  эмас. 

8. ЗАРБААА. Дарвозабонимиз Аббос Элмуродов олдинга ўзи чиқиб кучли зарба билан рақиб посбонини синаб кўрди. 

6. Ироқлик посбон жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва жароҳатланди. Уни шифокорлар четга олиб чиқишди. 

5. ЗАРБАА. Раҳматовнинг зарбаси голга айланмади. Ироқ ўйинчилари яхши ҳимояланмоқда. 

4. СЕЕЙВ. Ироқ ўйинчиси Салим Файсалнинг кескин зарбасини Аббос Элмуродов қийинчилик билан қайтарди. 

3. ЗАРБАА. Ҳусниддин Нишонов Ироқ дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилиб кўрди. Хавфли зарба. 

3. Салим Файсал дарвозамиз томон зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

2. Ироқ биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Рақиб футболчисининг зарбасини эса Аббос Элмуродов қайтарди. 

1. Ўйин бошланди. 

-  Жамоалар чиқиб келди.  Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар