Бензема "Реал Мадрид"га қайтди

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 23:25
  • 138
  • 30

Бу ҳақда "Ал Иттиҳод" клуби расмий маълумот берди.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби франциялик ҳужумчиси Карим Бенземанинг жароҳатидан тикланиш учун "Реал Мадрид" шифохонасида бир ҳафта даволанишини тасдиқлади.

Франциялик футболчи мавсумнинг сўнгги қисмида жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида бир ҳафта давомида Испанияда бўлади, "Ал Иттиҳод" келаси мавсумда Осиё Чемпионлар лигасига йўл олиш учун Лигада учинчи ўринни эгаллаши керак ва бу йўлда етакчилар кўмагига муҳтож. Клуб ҳозирда 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 2009–2023 йилларда "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган ва 2022 йил "Олтин тўп" соҳибига айланган.

Ўхшаш янгиликлар