Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 19:50
  • 78
  • 30

Тез орада жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

"Реал" собиқ футболчиси Месут Ўзил "Эл Класико" даражасининг пасайишида "Барселона"ни айблади.

"Менимча, "Эл Класико" савияси тушиб кетди ва бу жуда ачинарли. Лекин бу "Реал Мадрид"нинг айби эмас, чунки улар, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири.

Муаммо ўз салоҳиятини йўқотган "Барселона"да. "Барса" ўз ўйинини кўпроқ кузатиши керак ва доимий равишда ҳакамлар устидан шикоят қилмаслиги керак", – деди Ўзил.

Навбатдаги "Эл Класико" 21 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар