Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 21:00
  • 63
  • 30

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Мухсинжон Низомиддинов «Пахтакор»га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ассалому алайкум барчага. Ўйин биз кутгандек бўлди, биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, «Пахтакор» футболчиларига ҳеч қандай бўш жойлар қолдирмадик. Биринчи бўлим тенг кураш остида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйнашга интилдик. Рақиб қизил олганидан сўнг эса устунлик тўлиқ бизга ўтди. Бугунги учрашувда бизда ҳам бир нечта яхши вазиятлар бўлди, рақиб ҳам охирида ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман.

Бугунги учрашувга келган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман», -дейди Муҳсин Низомиддинов.

Ўхшаш янгиликлар