Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг АПЛ доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйинида Эрлинг Холанд майдонга тушмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, Эрлинг "Челси"га қарши Англия кубоги ўйинида ҳам ўйнамаганди.
"Эрлинг эртанги ўйинда майдонга тушмайди. Стоунз ва Фоден эса "Брайтон"га қарши ўйнашлари мумкин. Эрлингнинг муаммоси жиддий эмас, аммо эртага у сафда бўлмайди", -дейди Пеп Гвардиола.