Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 11:50
  • 99
  • 30

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Арал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун иккита курашувчан жамоа тўқнаш келди. Балки футбол сифати бироз пастроқ бўлгандир, аммо курашга интилиш юқори даражада бўлди. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, "Арал"га кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман", - деди Улуғбек Бакаев.

- "Арал"дан қандай ўйин кутгандингиз?

- Жамоанинг олдинги учрашувларини ўрганиб чиққандик. Кучли ва кучсиз томонларини билардик. Тайёрланишга вақт кам эди, йўл ҳам узоқ эди. Барчасини ҳисобга олсак дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун Виталий Денисов ва Даврон Ҳошимов нима учун захирада қолдирилди?

- Иккала футболчи ҳам жароҳатдан кейин тикланишмоқда. Ростини айтаман, уларни аядик. Агар зарурат туғилиб қолганида уларни майдонга туширишимиз мумкин бўларди.

- Бугун ўз вақтида кучли ўйин кўрсатган икки ҳужумчи Қутибоев ва Бакаев жамоалари тўқнаш келди. Бугунги кунда нима учун шундай ҳужумчилар йўқ?

- Бунга кўплаб факторлар сабаб. Машғулотлардаги ҳаракатлар, голни сезиш, зарба бериш ва бошқалар. Шулар устида кўпроқ ишлаш керак.


Ўхшаш янгиликлар