Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 01:00
  • 111
  • 30

Бу амалиёт 2025-2026 йилги мавсумдан бошлаб қўлланилади.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас чемпионатнинг баъзи ўйинлари АҚШда ўтказилиши борасидаги режаларини очиқлади.

"Биз бу ишни қандай қилиш борасида изланмоқдамиз. ФИФА билан бу масалада келишиб олган Relevent Sports бизнинг АҚШдаги ҳамкоримиз саналади. Энди ўйинларни АҚШда ўтказишни иложи бор. Манфаатлар тўқнашуви юз бермайди.

Энди Ла Лиганинг баъзи ўйинлари ростдан ҳам мамлакат ташқарисида ўтказилади. Ўйлайманки, бу таҳминан икки йилдан сўнг содир бўлади. 2025-2026 йилги мавсумда олдимизга айнан шундай вазифани қўямиз. Бу амалиёт бизнинг Шимолий Америка бозоридаги позициямизни мустаҳкамлайди", -дейди Хавьер Тебас.

Ўхшаш янгиликлар