Месси бугун майдонга тушмаслиги мумкин

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 10:22
  • 129
  • 30

Шанба куни "Интер Майами" МЛСда "Нью Инглэнд"га қарши ўйнайди. Ўйин сунъий қопламали стадионда бўлиб ўтади.

Бу Лионель Мессининг майдонга тушмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

"Интер Майами" футболчиси Юлиан Грессель вазиятга изоҳ берди.

"Ким машғулот ўтказишини аниқ билмайман, аммо Луис Суарес шубҳа остида. Албатта, Альба жароҳат олган.

Месси майдонга тушадими? Мен эшитганимга кўра, бу ҳақда ҳеч қандай гап йўқ", деди Грессель Player/Manager подкастида.

Ўхшаш янгиликлар