"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 21:25
  • 120
  • 30

"Реал" тақдирлаш маросимини бошқа муддатда ўтказмоқчи.

Мадрид клуби ЛаЛиганинг 34 та турида 87 очко тўплаб, муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилди. Испания Қироллик футбол федерацияси уларга лига бош совринини 11 май куни - "Гранада"га қарши баҳсдан аввал ёки кейин топширмоқчи эди.

Бироқ "Реал" тақдирлаш маросимини 14 майга кўчиришни сўради - клуб ўша куни "Сантьяго Бернабеу"да "Алавес"ни қабул қилади. Мадридликлар бу ишни "Гранада"га ҳурмат юзасидан қилишмоқда. Ушбу клуб навбатдаги турда ЛаЛигани тарк этиши мумкин. "Қироллик клуби"дагилар лигани тарк этиши мумкин бўлган клуб стадионида байрам уюштирмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар