Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 20:50
  • 99
  • 30

Париж Олимпиадасининг яна бир иштирокчиси аниқланди.

2024 йил бўлиб ўтадиган Париждаги Ёзги Олимпия ўйинларининг яна бир иштирокчиси маълум бўлди.

Қитъалараро плей-офф босқичида Африка қитъаси вакили Гвинея Осиёнинг 4-жамоаси Индонезияни қабул қилиб, Илаикс Морибанинг 29-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Гвинея ўз тарихида иккинчи маротаба Олимпиадада қатнашади. Африкаликлар "A" гуруҳида Франция, АҚШ ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар